Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз туманида сув пахта далаларига ҳайдалаётгани, бошқа фермерларга берилмаётгани айтилди. Туман ҳокимлиги буни рад этди
Ижтимоий тармоқларда шаҳрисабзлик фермер Н.Юсупов 28 гектар майдонда деҳқончилик қилаётгани, бироқ далаларини суғориш учун Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими томонидан сув берилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги мазкур хабарга муносабат билдириб ҳолатни рад этди. Муносабатда ёзилишича, фермер асоссиз важлар билан кенг жамоатчиликни ўзига қаратишга уринмоқда.
Маълум қилинишича, мазкур хабар юзасидан ўрганиш олиб борилганида фермер Н.Юсуповнинг ер майдони Шаҳрисабз шаҳрида жойлашгани, айни пайтда далада қуриб қолган экин йўқлиги, ҳозирги ҳолатда экинлар суғорилаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, жорий йил 24 июлдан 30 июлгача қишлоқ хўжалигини суғоришга мўлжалланган сув туман ички ишлар бўлимига қарашли учинчи сектор ҳудудидаги пахта майдонларига йўналтирилган. Ушбу 3-сектор ҳудудида 87 та фермер хўжалигининг 1 639 гектар ерида ғўза экилган ва улардан 5064,5 тонна пахта хомашёси олиш режалаштирилган. Туман бўйича эса жорий йилда 212 та фермер хўжаликларига қарашли 4 300 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Ушбу майдонлардан 13 291 тонна пахта хомашёси олиш кўзда тутилган.
«Маълумки, ғўза агротехникаси ўта муҳим жараён ҳисобланади. Ўз вақтида суғориш мўл-кўл ҳосил олишни белгилайди. Шу мақсадда туманда бу йилги қурғоқчилик шароитида ҳам сувдан унумли фойдаланиш мақсадида махсус лимит асосида барча экин майдонлари ўз вақтида суғориб келинмоқда.
Айрим интернет фойдаланувчиларининг ушбу хабар юзасидан қолдираётган фикрлари ўта нисбий. Хусусан, улар туман ички ишлар бошлиғининг турли салбий сўзлар билан шаънини булғашга уринишмоқда. Эслатиб ўтамиз, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 3-сектор ҳудудидаги фермерлар орасида қариндошлари йўқ ва у ваколати доирасида фаолият олиб бормоқда. Н.Юсуповнинг фаолияти юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ўрганиш олиб боришади, деган умиддамиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
10:45 / 12.05.2026