Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Индамасдан кузатиб ўтириш нотўғри» – Сенат раиси маҳаллий кенгаш депутатларини фаолликка чақирди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева давлат дастурларининг ҳудудлардаги ижроси бўйича маҳаллий кенгашлар ишига эътибор қаратиб уларни дастурлар ижросида фаолроқ бўлишга чақирди.
«Обод маҳалла», «Обод қишлоқ», инвестиция ва бошқа муҳим давлат дастурларининг ҳудудлардаги ижросига маҳаллий кенгашлар эътибори етарли эмас. Маҳаллий кенгаш доимий комиссиялари ўзларига тааллуқли масалаларни доимо кўриб бориши керак. Бир сўз билан айтганда ҳудудий назоратни кучайтиришлари зарур.
Сенат қўмиталари маҳаллий кенгаш доимий комиссияларига бириктириляпти. Биз доимий комиссиялар ишини тубдан қайта кўриб чиқдик. Ихтисосликларидан келиб чиқиб, жойлардаги маҳаллий кенгашларга қўмиталаримиз кураторлик қилиб муаммоларни биргаликда кўриб чиқади.
Индамасдан кузатиб ўтириш нотўғри. Бу вазирликнинг иши, буниси ҳокимнинг иши дейиш мутлақо нотўғри. Ҳар бир маҳаллий кенгаш доимий комиссияси бонг уриб, менинг ҳудудимда фалон масала ҳал бўлмади, вазирлик келиб ҳал қилиб берсин деган талаблар қўйиши керак», деди Сенат раиси.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:03 / 05.11.2025