Фармон асосида Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий мамлакатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янги босқичга кўтариш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотланди.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Джаббаров Рахматулла Маматович – Республика қирғиз миллий маданий маркази раиси

Пак Виктор Николаевич – Республика корейс миллий маданий маркази раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси

Юсупов Ғуламзакир Есенович – «Нурлы жол» газетаси бош муҳаррири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Айтжанов Узакбай Ечанович – Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ғўза селекцияси ва уруғчилиги бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси

Акопджанова Галина Алексеевна – Фарғона вилояти рус миллий маданий маркази раиси 

Бабаев Борис Рахимович – «Kultura.uz» веб-сайти бош муҳаррири

Бойко Владимир Федорович – «Славутич» Республика украин миллий маданий маркази раиси

Жалменов Уликбек Абилаевич – Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

Капанадзе Вахтанг Ираклиевич – «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси «Зарафшон» қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи

Курбанов Оразмират Режепович – Республика туркман миллий маданий маркази раиси

Курбанов Рустамбек Джавдатович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

Набиуллин Ришат Хисматуллович – Тошкент шаҳар татар жамоатчилик маданий-маърифий маркази раиси

Пашаева Гулниса Фирузовна – Мирзачўл туманидаги «Расим Ирода» биолабораторияси мудири, Жиззах вилояти