
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида ИИБ ходими экани айтилаётган ходим ойналари қорайтирилган ва давлат рақами бўлмаган «Кобальт» машинасини бошқариб юргани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борган.

Суриштирувда аниқланишича, ушбу автомашина Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Д.О.га тегишли экани аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан тегишли тартибда электрон баённома расмийлаштирилган.











