NBC телеканалининг хабар беришича, мурожаат муаллифлари ҳукумат ҳужжатларида Саудия Арабистони етакчиларининг фожиага алоқадорлигининг исботлари борлигига ишонишади.

Уларнинг таъкидлашича, Байден президентликка номзод бўлган кезда ўша теракт ҳақида кўпроқ маълумотни ошкор қилишга ваъда берган, бироқ ҳали ҳам ўз ваъдаси устидан чиқмади.

“Президент ўз ваъдасини бажармагунча, уни муқаддас жойларимизда қабул қила олмаймиз”, деб айтилган мурожаатда.

Жорий йилда теракт содир этилганига 20 йил бўлади.

2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида”нинг 19 аъзоси АҚШ ҳудудида 4та йўловчи самолётини эгаллаб олиб, улар ёрдамида терактлар содир этган. Самолётлардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига йўналтирилган. Учинчи лайнер эса Пентагон биносига урилган. Террорчилар томонидан Вашингтонга йўналтирилган тўртинчи самолёт Шенксвилл шаҳри яқинида қулаб тушган. Ушбу терактлар оқибатида 2977 киши ҳалок бўлган, яна бир неча минг киши жароҳат олган.