АҚШ томонидан тақдим этилган тиббий ниқобларнинг биринчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди
«Global Jewish Assistance and Relief Network» (АҚШ) жамғармаси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган тиббий ниқобларининг биринчи қисми Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ва Исроилдаги элчихонаси ҳамкорлигида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолётида Тошкентга етказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Умумий қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган қарийб 270 минг дона тиббий ниқобларнинг 134 минг 400 донаси бугун мамлакатга олиб келинди.
«Шу кунга қадар пандемияга қарши кураш доирасида жамғарма Россия, Украина, Беларусь ва Молдовага 200 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги гуманитар кўмак юборди. Бугун биринчи марта коронавирус пандемиясига қарши курашда кўмаклашиш учун Ўзбекистонга турли русумдаги тиббий ниқобларни жўнатдик», - дейди «Global Jewish Assistance and Relief Network» жамғармаси асосчиси ва директори Элиезер Автзон.
Мазкур инсонпарварлик юкини Ўзбекистонга юбориш харажатлари Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фурқат Ражабов ҳисобидан қопланди.
Билдирилишича, ниқоблар ўрнатилган тартибда республиканинг тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида тарқатилади. Шунингдек, ниқобларнинг иккинчи туркуми ҳам тез кунларда Ўзбекистонга олиб келинади.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024