Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдан ўғирланган чорва молларини Жиззах вилоятига олиб бориб сотган ўғриларга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Нишон туманидан ўғирланган чорва моллари Жиззах вилояти Зомин туманидан топилди. Мол ўғрилари ушланиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нишон тумани «Ёшлар диёри» МФЙда яшовчи К.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2021 йил 28 июль куни соат 11:00дан 15:00га қадар бўлган вақт оралиғида туманнинг «Ойдин» МФЙ ҳудудидаги дала майдонида боғлиқ ҳолда турган 8 бош, жами бозор баҳоси 44 миллион сўм бўлган йирик шохли молларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини билдирган.
Туман ИИБ тезкор ходимлари олиб борган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Нишон тумани «Ойдин» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Т.Ш. ҳамда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Баландравод» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Н.Ж. содир этганини аниқлаган.
Гумондорларнинг кўрсатмаси асосида Жиззах вилояти Зомин тумани «Бахт» МФЙда яшовчи Т.К.дан К.С.га тегишли 5 бош йирик шохли ўғирланган моллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026