Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги хонадонда ёнғин содир бўлди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ҳудудидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 11 август куни соат 10:32ларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига туманнинг «Мирзотўп» МФЙ, П.Худойбердиев кўчасида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:38да етиб бориб, соат 11:03да ёнғин ўраб олинган ва соат 11:34да батамом ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида бир-бирига туташ қурилган уйларнинг биринчисида 150 метр квадрат ҳамда қўшни уйнинг 10 метр квадрат том қисми ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
10:50 / 12.06.2026