Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Яккабоғ тумани ҳокимининг тадбиркорга тегишли ерни қайтариб олиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топди
Қашқадарё вилоят маъмурий суди Яккабоғ тумани ҳокимининг тадбиркорга тегишли ерни ҳокимлик захирасига қайтариш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори О.Хуррамов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Яккабоғ туманида фаолият юритувчи «Company» масъулияти чекланган жамияти (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) Бизнес-омбудсман девонига туман ҳокими қароридан норози бўлиб мурожаат қилган.
Аниқланишича, Яккабоғ туман ҳокимининг 2020 йил 18 майдаги HQ-856/5-сон қарори билан «Company» МЧЖга 17 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида туман ҳокимлиги ва «Company» МЧЖ ўртасида шартнома тузилиб, ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилган.
Шундан сўнг Яккабоғ туман ҳокимининг 2021 йил 27 февралдаги HQ-338/02-сонли қарори билан ижара шартномаси бекор қилиниб, «Company» МЧЖ ер майдони захира ер фондига қайтарилган.
Фуқаролик кодексининг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Шунингдек, Ер кодексининг 24-моддасига кўра, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Яккабоғ тумани ҳокимининг қарорида уларга амал қилинмаган.
Қайд этилишича, юқорида келтирилган қонунбузарлик ҳолати юзасидан, Бизнес-омбудсман томонидан МЧЖ манфаати учун Қарши туманлараро маъмурий судига ариза киритилган. Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори билан Яккабоғ туман ҳокимининг 2021 йил 27 февралдаги HQ-338/02-сон қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Таъкидланишича, туман ҳокимлиги томонидан мазкур ҳал қилув қарори юзасидан апелляция шикояти тақдим этилган. Қашқадарё вилоят маъмурий судининг 2021 йил 15 июлдаги қарори билан апелляция шикояти рад қилиниб, биринчи инстанция судининг қарори ўз кучида қолдирилган.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026