Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда уйини сотишини айтиб, харидорнинг пулини ўзлаштирган аёлга жиноий иш қўзғатилди
Термиз шаҳрида уйини сотишини айтиб харидорнинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июл куни Термиз шаҳрининг Маърифат маҳалласида яшовчи, Х.Лола шаҳар 1-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида, ўзига олдиндан таниш бўлган, шаҳарнинг Меҳробод маҳалласида яшовчи, Р.Гилнора унинг ишончига кириб, пулларини ўзлаштириб кетганини баён қилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 25 августда Р.Гилнора ўзининг номига расмийлаштирилган шаҳарнинг Меҳробод маҳалласи ҳудудида жойлашган уйни 120 миллион сўмга сотишини айтиб, Х.Лоладан 105 миллион сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетган.
Таъкидланишича, жорий йил 28 июл куни Р.Гилнорага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:32 / 22.08.2025
Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
19:29 / 22.08.2025
Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
12:43 / 20.08.2025
Латвияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
16:50 / 19.08.2025