12 август ҳолатида жами 25 нафар тарбияланувчи тиббиёт муассасаларида даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди, 13 августда яна 5 нафар тарбияланувчида касалликнинг клиник белгилари кузатилгани учун тиббиёт муассасаларига ётқизилди.

Улардан жорий йилнинг 13 август 16:00 соат ҳолатига:

  • 9 нафар тарбияланувчиларга тор доирадаги мутахассислар кўригидан сўнг қониқарли аҳволда яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб, уйларига рухсат берилди;
  • тиббиёт муассасаларида жами 21 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати ўта оғир, 1 нафари оғир, 6 нафари ўрта оғир ва 13 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланмоқда.