Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 август куни Самарқанд тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг Миронқул маҳалласида жойлашган вилоят сил касалликлари шифохонасида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Самарқанд шаҳар Кўксарой маҳалласида яшовчи, 1957 йилда туғилган С.В. фуқаро Т.га марихуана гиёҳванд моддасини сотган вақтида ушланган.
С.В. билан олиб борилган суриштирувлар давомида, ушбу гиёҳванд моддани мазкур шифохонада даволанаётган 1981 йилда туғилган Д.И.дан олгани аниқланган. Шундан сўнг Д.И.нинг ёни кўздан кечирилганда унга тегишли спорт сумкасидан 0,5 сиғимли шиша банка ичида марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жомбойда хонадонида 2 қоп марихуана сақлаб келаётган шахс ушланди
Самарқандда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаётган ва сотаётган бир қанча шахслар аниқланди















