Қўшни Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келиши ортидан аввалги ҳукумат раҳбарлари, амалдорлар, ҳарбий хизматчилар ва таҳдид остидаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга уринмоқда. Тинч аҳоли вакилларининг аксари қочқин мақомини олиш учун Ғарб ва қўшни давлатларга йўл олишни кўзлаган, толибларга қарши курашган ҳарбийлар эса чегарани ноқонуний йўл билан кесиб ўтиб бўлса-да, жон сақлашга уринмоқда.
Бу каби ҳолатлар Афғонистоннинг асосан этник ўзбеклар яшайдиган шимолий қисми – Ўзбекистон билан 137 километрлик чегара ҳудудида ҳам содир бўлмоқда.
Дастлаб, «Толибон» ҳаракати 14 август куни Термиздан 58 км жанубдаги Мозори Шариф шаҳрини эгаллагач, Афғонистон армиясининг бир гуруҳ кучлари Амударё устидан ўтувчи, Термиз шаҳрига олиб борувчи Ҳайратон кўпригида Ўзбекистонга кириш илинжида тўпланди. Ташқи ишлар вазирлиги тўпланганлар музокаралар ва тушунтиришлар йўли билан тарқатиб юборилганини билдирди.
15 август куни Афғонистон президенти ва бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳам мамлакатни тарк этди, «Толибон» пойтахт Кобулни эгаллади. Шу куни Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида Афғонистон армиясига тегишли ҳарбий самолёт уриб туширилгани ҳақида хабар тарқалди.
16 август куни Бош прокуратура жами 585 нафар афғон ҳарбийси 22та ҳарбий самолёт ва 24та ҳарбий вертолёт орқали Ўзбекистонга ноқонуний кириб келгани, бу жараёнда Афғонистоннинг «Эмбраер-314» самолёти Ўзбекистоннинг «МиГ-29» русумли самолёти билан тўқнашиб кетгани, ҳолат бўйича бевосита бош прокурор томонидан жиноят иши очилгани ҳақида маълум қилди. Лекин орадан кўп вақт ўтмай Бош прокуратура расман
















