Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони техникумга ўқишга киритиб қўйишини айтиб пул олган шахс ушланди
Самарқанд шаҳрида фуқарони техникумга ўқишга киритиб қўйишини айтиб пул олган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда фуқаро О.С. ушланган. У фуқаро У.нинг ишончига кириб, уни Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026