Жаҳон | 11:50 / 24.08.2021
29161
2 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузишни режалаштирмоқда — ОАВ

Фото: AP

“Толибон” ҳаракати етакчилари Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузмоқчи. Бу ҳақда Foreign Policy нашрининг манбалари хабар берди. Маълумотларга кўра, аввалги маъмуриятнинг баъзи аъзоларига ҳам вазирликларни бошқариш таклиф қилинади. Толиблар шу йўл билан халқаро ҳамжамият учун мақбул маъмуриятни шакллантиришни режалаштирмоқда.   

Манбаларнинг таъкидлашича, кенгашга толиблар сиёсий етакчиси Абдулғани Бародар, ҳаракатнинг ҳарбий комиссияси раҳбари Муҳаммад Ёқуб ва “Ҳаққоний тармоғи” аъзоси Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний киради.

Нашрнинг хабар беришича, толиблар кенгашга Панжшердаги қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъудни ҳам киритишмоқчи. “Толибон” Афғонистонда президент ёки бошқа ягона раҳбар лавозимини тиклашни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, аввалги ҳукуматнинг баъзи аъзоларига вазир лавозимлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳаракат раҳбарияти “иложи борича инклюзивроқ кўринишни истамоқда”. Таъкидланишича, толиблар кенгашни шакллантириш бўйича собиқ президент Ҳамид Карзай ва Афғонистондаги миллий ярашув бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла ташкил этган мувофиқлаштирувчи кенгаш билан норасмий музокараларни бошлаб юборган.

РИА Новости хабарига кўра Ҳамид Карзай ва Ашраф Ғани ҳукуматида ташқи ишлар вазири бўлган Муҳаммад Ҳаниф Атмар ҳам толиблар ҳукуматидан ўрин олиши маълум бўлган.

Мавзуга оид