Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги хизматлари учун давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Мукофотланганларнинг аксари – давлат мансабдорлари. Улар орасида юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам бор. Хусусан:

  • Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов – «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
  • Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков – «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
  • халқ таълими вазири Шерзод Шерматов – «Дўстлик» ордени билан;
  • транспорт вазири Илҳом Маҳкамов – «Содиқ хизматлари учун» медали;
  • инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов – «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев  – «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Тақдирланганларнинг 33 нафари – ҳокимлар:

  • Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев – «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан;
  • Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев – «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
  • Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов – «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Шунингдек:

  • Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Яккасарой, Миробод ва Яшнобод туманлари ҳокимлари;
  • Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманлари ҳокимлари;
  • Андижон вилоятининг Андижон ва Булоқбоши туманлари ҳокимлари;
  • Фарғона вилоятининг Риштон ва Бешариқ туманлари ҳокимлари;
  • Наманган вилоятининг Косонсой ва Норин туманлари ҳокимлари;
  • Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Зомин тумани ҳокимлари;
  • Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри ва Оқолтин тумани ҳокимлари;
  • Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Иштихон туманлари ҳокимлари;
  • Қашқадарё вилоятининг Миришкор ва Чироқчи туманлари ҳокимлари;