01:27 / 31.08.2021
15826

Жасур Яхшибоев «Шериф»га ўтди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Жасур Яхшибоев фаолиятини Молдовада давом эттиради. Яхшибоев ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган «Шериф» жамоасига ўтди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, Яхшибоев тиббий кўрикдан ўтиб, шартнома имзолаган. 24 ёшли футболчи «Шериф»га Польшанинг «Легия» клубидан ўтди. У олдинроқ «Энергетик-БГУ» ва «Шахтёр» каби Беларусь клубларида ҳам ўйнаган. Футболчи «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, «Шериф» Молдова клублари тарихида биринчи бўлиб Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олди. Молдова клуби гуруҳ босқичида «Реал», «Интер» ва «Шахтёр» жамоалари билан баҳслашади. 29 сентябрда Яхшибоев жамоаси Мадридда «Реал»га қарши ўйнайди. ЕЧЛдаги иштирокини эса 15 сентябр куни «Шахтёр»га қарши ўйин билан бошлайди.

Top