Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати телеканалларга «аёлсифат эркаклар»ни кўрсатишни тақиқлади
Мамлакат ҳукуматининг фикрича, поп-юлдузлар ва актёрларнинг ўзларига оро беришлари ёш хитойликларнинг ҳақиқий эркаклик сифатларига путур етказади.
Хитойда ташқи кўриниши аёлларга ўхшайдиган эркакларни телевидение орқали кўрсатиш тақиқланди. Бу ҳақда AP News хабар бермоқда.
Телекомпанияларга кўрсатувларда «аёлсифат эркаклар» ва бошқа «эстетикага зид ҳаракатлар» намойиш этилишига йўл қўймаслик буюрилди.
Мамлакат ҳукуматининг фикрича, поп-юлдузлар ва актёрларнинг ўзларига оро беришлари ёш хитойликларнинг ҳақиқий эркаклик сифатларига путур етказади. Телеканаллар шоуга актёрларни танлашда уларнинг ташқи кўриниши ва ўзини тутишига қатъий эътибор қаратиши белгилаб қўйилди.
Ҳукумат шунингдек, бойлик ва шон-шуҳратни тарғиб қилишни ҳам тақиқлади. Шунингдек, одамларнинг шахсий ҳаётини муҳокама қилишга ҳам тақиқ қўйилди.
Қайд этилишича, бу мамлакат қадриятларига зиддир. Бунинг ўрнига «Хитой анъанавий маданияти, инқилобий маданияти ва социализмнинг илғор маданияти»ни акс эттириш белгилаб қўйилди.
Хитойда аввалроқ мактаб ўқувчиларининг ўқиш кунларида онлайн ўйинлар ўйнаши тақиқланганди.