Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши 2023 йилгача 30 фоизга етказилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 2023 йилгача 30 фоизга етказиш Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимликларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра экилиши лозим бўлган ҳар қандай дарахт кўчатлари фақат улар экилаётган ҳудудларнинг иқлими ва ер майдонининг хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида танлаб олинади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғини ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғларини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026