«Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили: 37,8 фоизи — нефт ва газ, 20 фоизи — энергетика, 19 фоизи — металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади.

Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2021-2023 йилларда республика бўйича 53та ишлаб чиқариш корхонасининг қарийб 320та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади.

Ташланмаларга яна бир омил — транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ва магистрал йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарар йилдан-йилга ортмоқда: ўтган йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланган», дейди Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи.