Жамият | 18:00 / 15.09.2021
8086
1 дақиқада ўқилади

Москва шаҳрида HOUSEHOLD EXPO 27-ноозиқ-овқат маҳсулотлари халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

HOUSEHOLD EXPO халқаро саноат кўргазмаси Россиядаги ноозиқ-овқат маҳсулотларини тўлиқ намойиш этадиган нуфузли кўргазма ҳисобланади. Бу кўргазмада илк бор “Ўзметкомбинат” АЖ вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Кўргазма «МОККА Экспо Групп» МЧЖ, Майер компаниялари гуруҳи (UFI). Россия Федерацияси савдо саноат палатаси ва Россия ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар уюшмаси ҳомийлигида ташкил этилган.

Ушбу кўргазмада комбинатимиз ўзининг сирланган идишлари билан қатнашмоқда. Мазкур кўргазмада иштирок этишдан мақсад комбинатимизда ишлаб чиқарилаётган сирланган пўлат идишлар экспорти географиясини кенгайтириш.

Кўргазмада маҳсулотларимизга Украина, Озарбойжон, Молдова, Грузия, Россия ва Қирғизистон давлатлари тадбиркорлари тарафидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Кўргазма 16 сентябрга қадар «Крокус Экспо» халқаро кўргазмалар марказининг 2-павильонида давом этади. 

«Ўзметкомбинат» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид