“2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини топширган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари диққатига.

Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) 2021 йил 22 сентябр куни вазирликнинг лицей.эду.уз ва олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум ташкил этилиши маълум қилинганди.

2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум ташкил этилади, турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213та техникум бириктирилади.