Жорий йил 12 сентябрь куни соат 15:00ларда Қўнғирот тумани, Ажиниёз овулида яшовчи фуқаро “Кобальт” автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Кобальт” ҳайдовчиси оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.