Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда кекса ёшли аҳоли сони рекорд кўрсаткичга етди
Японияда 65 ёшдан катталар «кекса» деб ҳисобланади. 2021 йил сентябр ойи ҳолатига уларнинг сони 36,4 миллион нафарни ташкил этган.
Японияда мамлакат аҳолисининг 29,1 фоизини кекса ёшлилар ташкил этмоқда, бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб ёзмоқда Mainichi нашри.
Шунингдек, кекса ёшлилар барча ишловчи фуқароларнинг 13,6 фоизини ташкил этган. Нашр буни «жамият тез қаришининг яна бир исботи» деб изоҳлаган.
Японияда 65 ёшдан катталар «кекса» деб ҳисобланади. 2021 йил сентябр ойи ҳолатига уларнинг сони 36,4 миллион нафарни ташкил этган.
Италия дунёда кекса ёшли аҳоли улуши бўйича Япониядан кейинги ўринда турибди. Бу мамлакатда кексалар аҳолининг 23,6 фоизини ташкил этади. Учинчи ўриндаги Португалияда бу рақам 23,1 фоизга тенг.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026