Жаҳон | 17:41 / 21.09.2021
27874
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг кекса эгизаклари Гиннес рекордлар китобига киритилди

Умено Сумияма ва Коуме Кодама 1913 йилда Сёдо оролида туғилган. Ҳозирда 107 ёш ва 300 кунни қарши олган Умено ва Куме қариялар уйида яшайди.

Умено Сумияма ва Коуме Кодама / Фото: Guinness World Records

Япониялик эгизак опа-сингиллар дунёдаги энг кекса эгизаклар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Умено Сумияма ва Коуме Кодама 1913 йилда Сёдо оролида туғилган. Уменонинг тўрт, Коуменинг икки нафар фарзанди бор.

Ҳозирда 107 ёш ва 300 кунни қарши олган Умено ва Куме қариялар уйида яшайди.

Улар 2000 йилда япониялик эгизак опа-сингиллар Кин ва Жин рекордини янгилашди (Кин ва Жин 107 ёш ва 175 кунлик бўлган). 

Гиннеснинг рекордлар китоби берган маълумотга кўра, ҳозирда дунёдаги энг кекса аёл ҳам Японияда яшайди. У Фукока оролилик Кане Танака бўлиб, 118 ёшда.

Мавзуга оид