Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Бундан аввал мамлакат рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида кучли индикаторлари қуйидагилар: “Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” - 7-ўрин, “Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” - 8-ўрин, “Меҳнат унумдорлиги” - 8-ўрин, “Капитални ялпи тарзда тўплаш” - 7-ўрин, “Таълим учун давлат харажатлари” - 28-ўрин.
Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария 1-ўрин, Хитой 12-ўрин Россия 45-ўрин, Қозоғистон 79-ўрин, Қирғизистон 98-ўрин, Тожикистон 103-ўринни эгаллади.









