Тўқнашувлар бошланишига “Лос-Лобос” ва “Лос-Хонерос” жиноий тўдалари аъзолари ўртасида чиққан низо сабаб бўлган. Жанжал отишма, пичоқбозлик ва портлашлар билан кечган. Провинция губернатори Пабло Ароземена турмада тартиб тикланганини маълум қилган.

Эквадор турмаларида маҳбуслар ўртасида оммавий тўқнашувлар тез-тез юз бериб туради. Февралда мамлакатнинг бирданига уч турмасида юз берган тўқнашувлар давомида 79 маҳбус ҳалок бўлган. Эквадор президенти Гильермо Лассо бир нечта шундай ҳодисадан кейин июлда мамлакатнинг турмалар тизимида фавқулодда вазият режимини эълон қилган.