Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Damas машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 29 сентябрь куни соат 22:00ларда Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Шаҳрисабз тумани Хонтепа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1176-километрида Damas машинаси ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг соат 22:12ларда воқеа жойига Шаҳрисабз шаҳар ФВБ 4-Ёнғин қутқарув қисмидан битта бўлинма етиб борган. Ёнғин соат 22:19ларда тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида, Damas машинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган ва вафот этмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ўрганилмоқда.