Жорий йил бошида агентлик «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиш нияти борлигини эълон қилганди. Молия вазирлиги режалаштирилган битим тафсилотларига аниқлик киритмади.

«Пойтахт банк» АЖни хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида Deloitte консалтинг компанияси танланди.

Банк Ўзбекистон президентининг 2017 йилдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Банкнинг асосий фаолияти - тижорат банк операциялари, қимматли қоғозлар, валюта билан операциялар, кредит ва кафолатлар бериш.