Финландия қоракўзанлар коронавирусга қарши эмланадиган Евроиттифоқдаги биринчи мамлакат бўлади, деб хабар берди Финландия мўйнали жонивор етиштирувчилар ассоциацияси (FIFUR).

Қайд этилишича, қоракўзанлар FurcoVac вакцинаси билан эмланади. Вакцина Ҳелсинки университети тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган.

Финландия озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бошқармаси қоракўзанларни эмлашга рухсат берди. Дастлабки эмлашлар яқин ҳафталар ичида бошланади.

Тадқиқот директори Юсси Пеуранинг сўзларига кўра, вакцинани ишлаб чиқиш ўтган йил кузида бошланган. Ҳозирда ярим миллион дозага яқин вакцина ишлаб чиқарилган.

Финландияда мўйнали жониворларнинг коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган, аммо Латвия ва Данияда коронавирус юқтирган миллионлаб қоракўзанлар йўқ қилинганди.