Япониянинг янги бош вазири Ким Чен Ин билан шахсан учрашишга тайёрлигини билдирди
Токио Пхеняндан КХДР махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган япон фуқаролари муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда.
Япониянинг янги бош вазири Фумио Кисида ўғирлаб кетилган япон фуқаролари муаммосини ҳал қилиш учун КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр. У бу ҳақда Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Ўғирлаб кетилган фуқаролар муаммоси биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Биз барча ўғирлаб кетилган фуқаролар зудлик билан қайтарилишини талаб қиламиз. Мен Ким Чен Ин билан дастлабки шартларсиз шахсан учрашишга тайёрман”, – деди у.
Токио Пхеняндан КХДР махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган япон фуқаролари муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда.
Пхенян илк бор 2002 йилда Япониянинг 13 нафар фуқароси ўғирлаб кетилганини тан олган ва уларнинг беш нафарини қайтарганди. Қолган фуқаролар эса вафот этган деб эълон қилинган, марҳумларнинг қариндошларига жасадлар қолдиқлари жўнатилган, уларнинг кимлигини исботлашнинг имкони бўлмаганди.
Душанба куни Япония парламентининг ҳар икки палатаси кўпчилик овоз билан Фумио Кисидани бош вазирликка тасдиқлади. У мамлакатнинг 100-бош вазири бўлди.
Мавзуга оид
12:50 / 12.10.2024
Россия ТИВ Японияга АҚШ билан қўшма машғулотлар туфайли норозилик билдирди
21:18 / 11.10.2024
Жанубий Корея етти йил ичида илк бор Taurus ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
20:32 / 09.10.2024