
Тошкент шаҳрида жойлашган “Faw Bestune Hongqi” автосалони Hongqi брендидаги янги автомобил – “EHS-9” тақдимотини ўтказди. Автомобилга расмий дилер 5 йил ёхуд 150 000 км кафолат беради.

“Faw-Bestune Hongqi” автосалони Hongqi брендидаги янги электромобил – “EHS-9” тақдимотини ўтказди.
Президент класс автомобилига хос премиум электромобил “Hongqi – EHS-9” ҳозирда “Rolls-Royce” компанияси автомобиллари билан тенгма-тенг рақобат олиб бориб бутун дунё қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Автомобил Ўзбекистондаги расмий дилер томонидан тақдим қилинмоқда. У 4,5 сонияда 100 км тезланишга чиқа олади ва премиумликни ўзида мужассамлаштиради. Ўзбекистон шароитида 5 йил ёки 150 минг км кафолатига эга. Бир зарядлашда 550 км юриш захирасига эга.

“EHS-9” автомобилининг ўлчамлари – 5209 х 2010 х 1731 мм, ғилдирак базаси 3110 мм. Харидорларнинг ихтиёрига кўра автомобил 4 ёки 7 ўринли салонга эга бўлиши мумкин.
Кроссовер 218 ва 333 от кучига эга иккита электр мотор билан жиҳозланган.
Бетакрор дизайн ҳар қандай нозик дид эгасини ўзига жалб қилади.
“EHS-9” моделининг ташқи кўриниши “Rolls-Royce” компаниясининг бош дизайнери Жайлс Тейлор бошчилигидаги гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган.
Шунингдек, кроссовер мослашувчан амортизаторли пневматик тизим билан ҳам жиҳозланган. Ҳайдовчи ўзининг қулайлиги учун еттита ҳайдаш режимидан бирини танлаши мумкин.

Ушбу автомобил сотиб олинса, автосалон томонидан тезроқ зарядловчи қурилмалари совға тариқасида тақдим қилинади.
“Faw Bestune Hongqi»дан яна бир янгилик – энди “BESTUNE NAT” евро версияси Ўзбекистонда!
















