Наманган вилоятининг Норин туманида Тошкентдаги “Faw Bestune Hongqi” автосалонининг филиали очилди. Ушбу AR MOTORS автосалони FAW компаниясининг BESTUNE, HONGQI, DONGFENG, VENUCIA ёнилғили ҳамда электромобилларини сотишга ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган.


Андижон вилоятидан ташриф буюрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида автосалон икки вилоят автомобил ишқибозлари учун қулай бўлган ҳудудда очилди.


Автосалоннинг очилиш маросимида вилоят мутасаддилари, бизнес вакиллари, нуронийлар иштирок этишди.




Автосалон автомобиллар учун 3 йилдан 5 йилгача кафолатни таъминлайди. Тўловлар эса мижознинг хоҳишига кўра амалга оширилади. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида автомобиллар лизинг асосида ҳам сотувга қўйилган ва яқин орада TRADE in тизими ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.




















