Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда вилоят асаб-руҳий касалликлари диспансерида қонунга зид ишлар бўлаётгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят асаб-руҳий касалликлари диспансерининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари томонидан мазкур шифохонада қонунга зид ишлар бўлаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Қарши шаҳрида жойлашган вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансерининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали Бош прокурор номига мурожаат билан чиққан.
Улар ўз мурожаатида мазкур шифохонада айрим қонунга зид ишлар бўлаётгани ҳақида маълум қилган. Жумладан, диспансерда бир штатга 5-6 нафардан ходим тўғри келса-да, яна янги ходимлар ишга олинаётгани, ташқи ўриндош ходимлар орасида «ўлик жон»лар мавжудлиги, врач-стоматолог муассасанинг тиббий ускуналаридан фойдаланган ҳолда аҳолига пуллик хизмат кўрсатаётгани, дори-дармон ва озиқ-овқат таъминотида ҳам муаммолар борлиги айтилган.
Қайд этилишича, мазкур мурожаат вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратга олинган ва ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Мазкур мурожаат бошқармамиз томонидан тегишли тартибда назоратга олинди. Бу борада мутасадди идоралар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якуни бўйича маълумотлар эълон қилинади», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026