Ер силкиниши координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 100 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 616 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3-4 балл, 151 км;
  • Қашқадарё вилоятида 3 балл, 281 км;
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 380 км;
  • Бухоро вилоятида 2-3 балл, 407 км;
  • Навоий вилоятида 2 балл, 424 км;
  • Жиззах вилоятида 2 балл, 451 км;

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 29 сентябрь куни Қирғизистонда юз берган зилзила Фарғона водийсида сезилган эди. Шу куннинг ўзида икки марта ерости силкинишлари қайд этилди.