Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов: «Автомактаблар пул қилиш билан овора. Натижада ҳар ойда йўлга минглаб «потенциал қотиллар» чиқарилади»
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ўзбекистонда йил бошидан бери 6551та ЙТҲдан 1682таси ўлим билан тугагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Унинг қайд этишича, бу ўлимлар сони воқеа жойида ҳалок бўлиб, ИИВ ҳисоботига киритилгани. Яна қанча одамлар шифохонада вафот этиши ҳам эслатиб ўтилган.
“Бу ўлимлар сони воқеа жойида ҳалок бўлиб, Ички ишлар вазирлиги ҳисоботига киритилгани. Яна қанча одамлар шифохонада вафот этади. Уларнинг сони ва ҳисобини эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги юритади. Яна минглаб инсонлар бир умрга ногирон бўлиб қолганини ҳам ҳисобга олсак, аҳвол қай даражада даҳшатлигини тасаввур қилаверинг”, дейди Комил Алламжонов.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси автомактаблар ҳақида тўхталиб ўтди.
“Автомактаблар “соққа” қилиш билан овора. Ўқитиш тизими бутунлай ишдан чиққан. Амалий дарслар чала-чулпа ўтилади. Бензинга пул, дарсга қатнашмаслик пул, имтиҳон пул. Натижада ҳар ойда йўлга минглаб "потенциал қотиллар" чиқарилади. Жамоатчиликни эса асосан монополия ташвишга солади.
Қани бу танқидчилар, "Автотест"нинг йўқ бўлиб кетиши тарафдорлари? "Автотест" йўқ энди. Энди нега жимсизлар? Ҳар ҳолда энг кучли ва сифатли ўқитадиган мактаб эди. Бозор тамойиллари ва рақобат соғлом бозорда бўлиши керак. Сен белгиланган соатларни тўлиқ ўқитиб, бир томчи бензинни уриб қолмасдан машинада амалий дарсларни соат соатигача ўтсанг-у, бошқалар номигагина дарс ўтиб, арзон нарх белгилаб, правани сотиб ўтирса, шуми соғлом бозор?
Монополия деб уввос солди кўпчилик. Мана, хоҳлаган ташкилотга ўқитишга рухсат берилди. Энди ҳаммаси пул, ўқитиш ноль, имтиҳонлар пул, лекин жамоатчилик жим. Тушунмайман сабабини. Хуллас...”, дейилади Комил Алламжоновнинг муносабатида.
Аввалроқ, ИИВ матбуот хизмати Ўзбекистонда жорий йил бошидан бери бугунги кунга қадар 6551та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганини маълум қилганди.
Қайд этилишича, 6551та йўл-транспорт ҳодисасидан 1682таси ўлим билан тугаган. Жароҳат олганлар сони эса 5920 нафарни ташкил этади.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли 40 фоизи тезликни меъёридан ошириш натижасидир.
Франциянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Брис Рокфей Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида пойтахт Тошкентда яшаш қанчалик қулайлигини айтганди.
«Ростини айтсам, машиналар ҳаракати қўрқинчли. Мен рулда ўтирганимда қўрқиб кетаман. Сабаби, қоидалар умуман йўқ. Сизни ўнг томондан, чап томондан қувиб ўтишлари мумкин. Ҳеч ким бурилиш сигналларини ишлатмайди. Чизиқлар ҳурмат қилинмайди, яъни чизиқлар бўйича юришмайди. Чапга бурилиш ҳам қийин. Бу мен учун қийин. Менимча, бу ерда бахтсиз ҳодисалар кўп бўлади», деди дипломат.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026