Президентнинг “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясига асосан:

  • иқтисодий ўсиш учун барқарор шарт-шароитларни таъминлаш манфаатларини кўзлаган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналар таркиби ва тузилмасини оптималлаштириш;
  • давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мақсадларни белгилаш бўйича талабларни ўрнатиш;
  • иқтисодиётнинг хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларида давлат секторининг иштирокини чеклаш;
  • мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функциялари ва тартибга солувчи функцияларни ажратиш, жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдор, ҳам тартибга солувчи функцияларни бажариш давлатнинг битта органи томонидан амалга оширилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг:

  • давлат муассасаларини ташкил этиш мезонлари ва фаолият кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш зарурияти мавжудлиги;
  • хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда ҳам давлат муассасалари фаолият кўрсатаётганлиги;
  • тугатилган давлат муассасаларига тегишли 21 та акциядорлик жамиятларининг 2 миллиард сўмлик акция пакетлари бўйича уларнинг муассислари томонидан мазкур акция пакетларини қайта расмийлаштириш амалга оширилмаганлиги;
  • давлат томонидан акциядор (иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш Агентликка берилган бўлса-да, бугунги кунда 50 дан ортиқ муассасалар томонидан ушбу функциялар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинади.

Белгиланишича:

а) иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор ривожланган соҳаларда давлат муассасалари иштирокини чеклаш йўналишида:

  • хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда ҳамда етарли даражада асослантирилмасдан давлат муассасаларнинг ташкил этилишига йўл қўйилмайди;
  • давлат муассасалари Ўзбекистон Республикаси Президенти