Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаронинг 500 доллар пули ва телефонини ўғирлаб кетган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи фуқаронинг 500 АҚШ доллари пули ва телефонини ўғирлаб кетган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нишон туманида яшовчи Х.У. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида, 2021 йил 1 октябр куни соат 16:00ларда ўзига тегишли бўлган, Redmi Note 8 Pro русумли уяли телефони ва унинг муқоваси ичида бўлган 500 долларни Шаҳрисабз шаҳар «Хўжамуродбахши» МФЙда яшовчи М.Д. ўғирлаб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, олиб борилган терговга қадар тезкор суриштирув давомида мазкур жиноятни М.Д. қилгани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
12:15 / 18.10.2023
Қашқадарёда ҳовлисида бир тонна каннабис етиштираётган шахс ушланди
14:06 / 17.11.2022
Қашқадарёда фермерларнинг оқараётган косасига чанг солиняпти
14:40 / 08.08.2022