Ҳозирда пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Янгиланган боғ қандай бўлиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.
– Айнан ушбу боғнинг реконструкция концепцияси ўзининг ёндашуви билан ажралиб туради. Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйганмиз, – дейди Ғафур Ғулом боғи директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков. Тез орада бу ерда табиат билан уйғунликни сақлаган ҳолда, ҳақиқатда ҳам дам олиш мумкин бўлади.


Ушбу боғда бўлган ҳар бир киши охирги йилларда боғнинг ҳудуди кафе, сувенир расталари ва бошқа объектлар билан тўлиб кетганини билади. Ҳолат катта яшил ҳудудда шунчаки эркин нафас олиб ҳам бўлмайдиган даражага бориб қолган эди. Оддий қилиб айтганда, пойтахтнинг қадимий ва аҳоли яхши кўрадиган боғларидан бири катта бозор кўринишига келиб қолган эди. Бу ҳолат айниқса боғга болалари билан дам олиш учун келган ва ҳар бир қадамда бирон нима сотаётган кишиларга дуч келган ота-оналарга айниқса сезиларди.


Биз ҳозирда боғнинг аввалги табиатини тиклаш учун кўп куч ва маблағ сарфлаяпмиз. Боғни барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозалаяпмиз. Катта эътиборни ландшафт дизайнига қаратяпмиз ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб қолиши учун уйғунликни сақлашга ҳаракат қиляпмиз.
Таъмирлаш ишлари давомида Тошкент аҳолисининг дарахтлар кесилиши бўйича хавотир олаётганларини тушунамиз. Қурилиш ишлари кетаётган жойда яшил экинларни сақлаб қолиш ҳақиқатда ҳам қийин, лекин биз барча дарахтларни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқдик. Бундан ташқари, суғориш тизимини тўлиқ ўзгартирдик ва бунга кам бўлмаган сармоя кетди.
















