Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Тожикистонга тегишли юк машинаси билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Тожикистонга тегишли юк машинаси мотоцикл билан тўқнашган. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 13 октябрь куни соат 19:30ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғузор тумани Пачкамар маҳалласи ҳудудидан ўтган 1252-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тожикистон Республикасига тегишли «Мercedes Benz» русумли юк машинаси «Иж» русумли мотоцикл билан тўқнашган. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, юк машинаси ҳайдовчиси тик нишабликни ҳисобга олмасдан ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлган. Шу пайтда қарама-қарши йўналишдан келаётган мотоцикл унга урилган.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026