Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи бекор қилинди
Президент қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи бекор қилинади.
Президентнинг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5267-сон) қабул қилинди.
Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Унга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг нол фоизлик ставкаси белгиланди.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.
Тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
12:22 / 13.01.2026
Антимонополистик чоралар фонида пропан нархи сезиларли даражада арзонлашди
10:57 / 26.11.2025
2026 йил 1 апрелдан чипслар учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин
11:42 / 07.11.2025
Имтиёзли суюлтирилган газни ноқонуний сотишга уриниш фош этилди
13:44 / 20.08.2025