Хитойлик блогер 12 соатлик жонли эфир чоғида 340 млн доллар ишлаб топди
Хитойлик “Лаббўёғи қироли” номида жонли эфир қилувчи блогер реклама акцияси доирасида 1,7 млрд долларлик маҳсулот сотишга муваффақ бўлган. У чегирмали савдоларга бағишланган реклама акцияси муносабати билан 12 соатлик жонли эфири чоғида шундай натижага эришган.
3 ҳафтадан сўнг Хитойда 11 ноябрдаги Бўйдоқлар кунига бағишланган чегирмали савдолар мавсуми бошланади. Остин Ли Цзяци Alibaba ва Taobao иловасида бошланадиган савдоларга бағишланган мавсумолди жонли эфири чоғида 10,7 млрд юанлик маҳсулот сотишга муваффақ бўлган. Бу 1,7 млрд АҚШ долларини англатади.
Alibaba сайдо майдони одатда савдоларга доир натижаларни эълон қилмайди, бироқ China Economic Daily нашри Hongren Dianji таҳлилий маркази маълумотларни жойлаштирган.
Остин Ли Цзяци сўзларига кўра, унинг жонли эфирини 250 миллиондан ортиқ томошабин кўрган. Бу эса Taobao иловаси ишлашида муаммоларга сабаб бўлган.
Bloomberg агентлиги қайд этишича, сотилаётган маҳсулотлар орасида косметикадан тортиб, Apple симсиз қулоқчинларигача бўлган. Стримернинг улуши сотилган маҳсулотлар умумий қийматининг 20 фоизини ташкил этади. Бу 340 млн АҚШ долларидир.
Мавзуга оид
17:40 / 22.11.2024
Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди
15:20 / 02.09.2024
Эронда твити оятуллоҳнинг постидан кўпроқ лайк олган блогер 12 йилга қамалди
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
20:06 / 07.08.2024