Қирғизистондаги “Империя пицци” кафелар тармоғида овқатдан заҳарланиб 318 киши Бишкек ва Чуй областидаги шифохоналарга мурожаат қилди, деб хабар берди 24.kg.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, жабрланганларнинг 40 нафарини болалар ташкил этади.

Тармоқ маъмуриятига 21 минг сом (247 доллар) жарима солинган.

Қайд этилишича, барча заҳарланишлар 22-23 октябр кунлари содир бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, барча жабрланганлар тармоққа қарашли тўртта қаҳвахонада ролл истеъмол қилган.