Қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган “Кобалт” она ва боланинг ўлимига сабаб бўлди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ўтган йўлда Кобaлт ва Дамас машиналари тўқнашиши оқибатида она ва бола вафот этган. Бу ҳақда Наманган ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
27 октябр куни соат 16:30 ларда, Тўрақўрғон тумани Лангарбобо МФЙ ҳудудида, 1988 йилда туғилган фуқаро Кобалт машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Бунинг оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинага тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашина салонида бўлган йўловчилар, 1987 йилда туғилган аёл ва ўғли, олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Дамас ҳайдовчиси, бош мия ёпиқ шикасти, қовурға суякларини ёпиқ синиши ҳамда йўловчилари, 1976 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суяги ёпиқ синиши ва қўшнилари, 1992 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1992 йилда аёл бош мия оғир даражада лат ейиши, ўнг оёқ болдир суяги чиқиши, қорин бўшлиғи ёпиқ шикасти, 2019 йилда туғилган қизалоқ пешона соҳаси ва кўкрак қафаси лат ейиши, 1991 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1957 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суяги ёпиқ синиши, 1951 йилда туғилган аёл бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган