Ўзбекистон | 11:11 / 01.11.2021
7135
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқига аъзо бўлди 

Фото: turizm.kasaba.uz

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи – ТМХИга аъзо бўлди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда иттифоққа аъзо бўлган биринчи давлат, дунёда эса 92-давлатга айлангани тўғрисида маълумот берилган.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи 1948 йилда ЮНEСКО ташаббуси билан ташкил этилган. Бугунги кунда иттифоққа 91та давлат ва 120та давлат ташкилоти аъзо.

Иттифоқ биохилма-хилликни сақлаш соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи, табиатнинг яхлитлигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳисса қўшувчи дунёда етакчи ташкилот ҳисобланади.

Расмий баёнотга кўра, иттифоқда иштирок этиш Ўзбекистонга экологик лойиҳалар учун Глобал экологик фонд ва Яшил иқлим жамғармаси грантларини жалб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Мавзуга оид