Буюк Британия ҳукумати иқлим ўзгариши бўйича саммитга отланган Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг самолётини мамлакатга киритишга рухсат бермади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Бунга Ту-154 самолётининг техник нормалари Евроиттифоқ ва Буюк Британия қабул қилган нормаларга жавоб бермаслиги сабаб бўлган.

Жапаровнинг матбуот хизмати хабар беришича, самолёт Буюк Британияга киритилмаслиги тўғрисида президент маъмурияти аввалроқ хабардор қилинган.

Натижада Қирғизистон президенти Embraer Lineage 1000 хусусий самолётини ёллаган.