Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда корхонага тегишли ерни 23,1 минг долларга сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фото: Прокуратура департаменти
Самарқандда корхонага тегишли ерни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган фуқарога 23,1 минг АҚШ долларига сотган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А.нинг жиноий ҳаракатлари аниқланган.
У тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида бўлган фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга «Дахбет сув иншооти» корхонасига қарашли 21 сотих ер ўзига тегишли эканини айтган. Сўнг ушбу жойда ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига К.дан 23 100 АҚШ доллари олган.
А.А. фуқаро К.дан олган 23 100 доллардан 1 500 АҚШ долларини ихтиёрий равишда қайтариб бергани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда тадбиркорга ер олиб беришни ваъда қилиб 10 минг доллар олган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025