Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда яна бир судьяга пора олиш жинояти бўйича иш қўзғатилгани айтилмоқда
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди судьясига пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. У лавозимидан озод этилган.
Фото: Fotolia
25 октябрь куни Жиззах вилоят прокуратураси томонидан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Kun.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ишончли манбаси берган хабарда айтилишича, судья бошқа бир иш бўйича жиноят қуроли деб топилган ва жарима майдончасига қўйилган Gentra автомобилини давлат ихтиёрига мусодара қилиб юбормаслик эвазига фуқаро Ж.Э.дан 1500 АҚШ доллари олганликда гумон қилинмоқда.
Kun.uz ҳолат бўйича изоҳ олиш мақсадида Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров билан боғланди. Кенгаш вакили сўровга жавобан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг собиқ судяси Э.А. ишдаги камчиликлари учун ўз аризасига кўра лавозимидан кетганини билдирди. У шунингдек, кенгашда жиноят иши бўйича ҳеч қандай маълумот мавжуд эмаслигини қўшимча қилди.
Айтиш мумкинки, қониқарсиз ва қуруқ ахборот бериш билан кифояланган кенгаш матбуот котиби асл ҳолатни бекитишга уринмоқда.
Бундан аввалроқ Kun.uz Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик туман судининг собиқ раиси пора олишда гумон қилинаётгани, собиқ судьянинг ўзи терговдан яширингани туфайли қидирувга берилгани ҳақида хабар қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz сайтида Судялар олий кенгаши интизомий жазога тортилган судяларнинг шахсини сир тутиб келиши, судялар томонидан содир этилган жиноятларни тизим “обрўсини сақлаш” мақсадида яшириши ва судяларнинг “адвокати”га айланиб қолаётгани ҳақида мақолалар эълон қилинган.
Мавзуга оид
17:38 / 12.02.2026
Судья ва унинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилиши мумкин
10:05 / 03.02.2026
Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига икки янги ҳоким ўринбосари лавозими киритилди
11:52 / 31.01.2026
Зоминда “Суффа” платосида Tracker ва Cobalt хандаққа тушиб кетди
11:31 / 31.01.2026