28-30 октябр кунлари “Жайрон” питомнигида кўпайтирилаётган турларнинг популяциясини сақлаб қолиш мақсадида “Мўйноқ келажак бунёдкорлари” билан шартнома имзоланди. Жами 13 бош Туркман қулони Қорақалпоғистондаги “Сайгачий” қўриқхонасининг Жийдали бўлимига кўчирилди.
Қўшимча қилинишича, яна 162 бош Туркман қулонларини буюртма қўриқхона ва “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғига кўчириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидан 175 бош Туркман қулонларини “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ва "Сайгачий” қўриқхонасига кўчириш топшириғи белгиланган эди.
Олдинроқ Устюртдаги фото-қопқонга «Қизил китоб»га киритилган жайронлар галаси тушиб қолганди.