Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтингда энг охирги ўринларни Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари банд этди.

Рейтинг 207 та туман ва шаҳарларда жойлашган 9 622 та мактаб фаолияти таҳлили асосида чиқарилган, бу орқали вилоятлар, туман шаҳарлардаги таълим сифатига баҳо берилган.
Мактаб таълими сифати бўйича туман ва шаҳарлар рейтингида юқори ўнталик:
- Навоий шаҳри;
- Яккасарой тумани;
- Нукус тумани;
- Зарафшон шаҳри;
- Учқудуқ тумани;
- Бектемир тумани;
- Миробод тумани;
- Қоровулбозор тумани;
- Бўстон тумани;
- Яшнобод тумани.
Рейтингдаги сўнгги ўнталик:
- Сўх;
- Узун;
- Беруний;
- Чироқчи;
- Деҳқонобод;
- Тўрткўл туманлари;
- Наманган шаҳри;
- Музработ тумани;
- Марғилон шаҳри;
- Бўзотов тумани.
Ушбу рейтинг ҳокимлар ва уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига ҳам берилган баҳо ҳисобланади.














